TO'LOV KONTRAKT NARXLARI

❗️Давлат ОТМларида контракт нархи ошди. 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.