“WEB OF SCIENCE” xalqaro ilmiy malumotlar bazasidan erkin foydalanish imkonyati yaratildi

“Web of science”  bazasidan barcha OTM va jumladan Denov tadbirkorlik va pedagogika institutiga  ham 3-yil bepul foydalanish imkoniyati berilgan. Murojat uchun tel: (+998998837392) Ilmiy tadqiqotlar, innovatsiyalar va ilmiy pedagog kadr tayyorlash boʻlimi boshligʻ   B.Joʻrayev 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-307-сонли қарорининг 1-илова 43-бандига асосан  2023 йилнинг февраль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг “Web of Science” халқаро илмий маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди. Бу имконият олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот институтлари олимларининг Web of Science” халқаро илмий маълумотлар базасидан тўлиқ фойдаланишларига замин яратди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги томонидан Web of Science ресурсларини ишлатиш бўйича маълумотларни тезкор алмашиш мақсадида телеграм гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунгача вазирлик тасарруфидаги барча олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари IP адреслари Web of Science маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтказилди. Жумладан, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти рўйхатдан ўтган бўлиб, институтнинг барча ҳодимлари  мазкур халқаро илмий базадан фойдаланишлари мумкин. Фойдаланиш йўриқномаси қуйидаги ҳаволада берилган. Ҳар бир профессор-ўқитувчи илмий базадан мустақил рўйхатдан ўтиши, ўз йўналишига мос журналларни қидириб топиши ва талабларга мос тарзда илмий мақоласини тегишли журналларга юбориши лозим.

Web of Sсienсe – энг қадимги халқаро библиометрик платформа бўлиб, архив маълумотлари 1980 йилдан бошлаб сақланиб келинмоқда. Web of Sсienсe гуманитар, табиий фанлар ва техник соҳаларда олимлар томонидан ёзилган ва етакчи халқаро журналларда чоп этилган 50 миллиондан ортиқ илмий мақолаларни ўзида жамлаган. У 33 мингга яқин халқаро журналларни, рус тилидаги икки ярим мингдан ортиқ журналларни ўз ичига олади. Шунингдек, Web of Sсienсeда муаллифлар, иқтибослар даражаси ҳамда муассасалар ҳақида маълумотлар мавжуд. Қидирув қулайлиги учун фойдаланувчилар маълумотларни муаллиф, илмий ташкилот, мамлакат, нашр, мавзу тоифалари бўйича фильтрлашлари мумкин. Мазкур платформадаги маълумотлар ҳар ҳафта янгиланиб борилади.

Web of Science халқаро илмий маълумотлар базасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Рўйхатдан ўтган тадқиқотчига Researcher ID берилади. Researcher ID – Web of Science маълумотлар базасида фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳар бир муаллифга бериладиган идентификацион рақам. Ушбу рақам остида муаллифнинг халқаро илмий база нашларидаги илмий ишлари, уларга олинган иқтибослар ва олимнинг Хирше-индекси кабилар битта профилга интеграция қилинади.

Web of Science халқаро илмий маълумотлар базаси фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятларни беради:

https://www.webofscience.com/wos/author/search – қулай қидирув имконияти;

ишончли нашрлардаги илмий ишларнинг глобал миқёсда оммалашуви;

илмий тадқиқот натижаларини мониторингини амалга ошириш мумкинлиги (Хирше ва бошқа индекслар асосида);

илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга хизмат қилиши;

олимлар, ташкилотлар, давлатлараро миқёсда илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятининг мавжудлиги ва ҳоказо.

 

Send your Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

language

Salom

Sizlar uchun telegram kanalimiz doimiy aloqada

Bizning telegram kanalimiz