«Boshlangʼich taʼlim metodikasi» kafedrasi mudiri

«Бошланғич таълим методикаси» кафедраси

Кафедра мудири: п.ф.н,. Ашуров Назар Рахматуллаевич

Телефон: (+998-99) 008-19-63

Электрон почта манзили: ashurovnazar1963@gmail.com

Кафедра ҳақида

«Бошланғич таълим методикаси»кафедраси 2021 йил 1 апрелдан «Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси»кафедраси негизида ташкил этилди. Кафедрада ҳозирги вақтда 19 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, шулардан: 

1 нафари педагогика фанлари доктори профессор;

1 нафари педагогика фанлари номзоди; 

17 нафар ассистент-ўқитувчилар бўлиб, илмий салоҳият 11 % ни ташкил этади. 

5111700-Бошланғич таълим йўналишлари бўйича академик даража – бакалавр тайёрловчи кафедра ҳисобланади. 

Кафедра Денов туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида «Таълим самарадорлигини оширишда инновацион технологияларнинг ўрни» мавзусида ва Денов туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабида «Таълим самарадорлигини ошириш, учинчи ренессанс яратилишининг асосий омили сифатида» мавзусида маҳорат дарси яхши йўлга қўйилган.

5111700-Бошланғич таълим йўналиши талабалари доимий равишда ўзларининг спорт билан республикамиз миқёсидаги ўтказиладиган мусобақаларда  қатнашиб келмоқдалар ҳамда совринли ўринларни эгаллаб диплом ва сертификатлар соҳиби бўлишмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

1. «Умумий педагогика»
2. «Умумий психология»
3. «Технология ўқитиш методикаси»
4. «Тарбиявий ишлар методикаси»
6. «Педагогик маҳорат»
7. «т.ф.Бошланғич синфларда она тили ва математикадан синфдан ташқари ишлар»

8. «Бошланғич синфларда синфдан ташқари ишлар»

9. «Касбий психология»

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Асосий штатдагилар

1. Ашуров Назар Рахматуллаевич – Педогогика фанлари номзоди – кафедра мудири

2. Махмудов Шокир Камолович – катта ўқитувчи – п.ф.н., доцент

3. Урозов Фахриддин Исакович – ўқитувчи

4. Эргашева Ойжамол Жаҳонгировна – ўқитувчи

5. Бованова Умида Абдувахобовна – ўқитувчи

6. Юлдошев Тожиддин Абдукаримович- ўқитувчи

7. Бобоқулова Дилфуза Менглибоевна – ўқитувчи

8. Равшанова Дилшода Менгзиёевна – ўқитувчи

9. Суюнов Шерзодбек Жамолович– ўқитувчи

10. Донаева Нозима Норбўтаевна – ўқитувчи

(ўриндош ўқитувчилар)

1.Худойқулов Хол Жумаевич – педагогика фанлари доктори, профессор

2. Хайдарова Жамила Холмўминовна – ўқитувчи

3. Бобомуродова Тожиҳол – ўқитувчи

4. Алимова Дилфуза – ўқитувчи

5. Тошбоева Фарида Абдухалиловна – ўқитувчи

6. Шукуров Абдураззоқ – ўқитувчи

7. Шукуров Рустам Эшонкулович – ўқитувчи

8. Абдуразақов Фазлиддин Абдунабиевич – ўқитувчи

9. Одинабобоев Фазлиддин Баҳриддин ўғли – ўқитувчи

Илмий-услубий ишлар:

1.   Ашуров Н.Р. Малакавий педагогик амалиёт. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2020.

2.  Худайқулов Х.Ж. ва Бобақулова Д. Умумий педагогика. Ўқув-қўлланма. Тошкент, 2021

3. Эргашева О. Турдиева И., Касбий компетенция ва креативлик. Услубий қўлланма. Д-2021.

4. Юлдошев Т.А. Таълим ва таълим муассасаларида психологик хизмат. Услубий қўлланма. Д-2021.

Илмий-тадқиқот ишлари:

Кафедрада асосан қуйидаги илмий йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда: 

1. Кафедра ўқитувчи Д.Бобоқулова Педогогика фанлари доктори, Х.Ж.Худайқулов раҳбарлигида “Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик, тежамкорлик тушунчаларини шакллантириш ва тарбиялашда оила билан ҳамкорлик технологияси” мавзуси буйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 

2. Кафедра ўқитувчиси Бованова Умида Абдувахобовна Педогогика фанлари доктори,профессор А.Мусурмонова раҳбарлигида “Бошланғич синфларда атроф муҳитга ижобий муносабатда тарбиялаш тизими” мавзуси буйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун стажер тадқиқотчиликка чиқди.

3. Кафедра ўқитувчиси Юлдошев Тожиддин Абдукаримовичнинг фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши “Ёшларда оилага масъулиятли муносабатни шакллантиришнинг педагогик-психологик асосларини такомиллаштириш” мавзусида тасдиқланди.

4. Кафедра ўқитувчиси Суюнов Шерзодбек Жамоловичнинг Педогогика фанлари дномзоди, доцент М.Бозорова раҳбарлигида фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши “Ўқувчи –ёўларнинг миллий маънавий салоҳиятини ривожлантиришда оила тарбиясига креатив ёндошув технологияси  ” мавзусида тасдиқланди

5.Кафедра ўқитувчиси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти докторанти Шукуров Рустам Эшонкулович Психология фанлари доктори,профессор К.Б.Қодиров раҳбарлигида. Фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши “Шахснинг психологик ҳимоя механизмлари ва диндорлик типларининг ўзаро боғлиқлиги” мавзусида  иш олиб бомоқда

2021-2022 ўқув йилида қўйидаги магистратура мутахассисликлари очилди: 5А111701 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) –  10 та магистр

Фан тугараклари:

«Бошланғич таълим методикаси» кафедраси ҳузурида ташкил этилган тўгараклар ва уларнинг фаолияти

Тўгараклар номиТўгарак раҳбари Ф.И.Ш., туғилган йили, лавозими, илмий даражасиТашкил этилган жойиМашғулотлар давомийлиги
1Ёш психологларЮлдошев Тожиддин Абдукаримович. Ўқитувчи.Ўқув хонасиҲафтада бир марта
2Янги давр педагоглариСуюнов Шерзодбек Жамолович. Ўқитувчи.Ўқув хонасиҲафтада бир марта

Кафедранинг моддий техник базаси:

Кафедранинг моддий-техник таъминоти бўйича 1 та проектор, 3 та компьютер, 1 та принтер, кўргазмали қуроллар ва ўқув қуроллари билан таъминланган.  

Кафедра манзили: Сариосиё тумани Гулобод кўчаси