Iqtidorli talabalar bo’limi

NORMURATOV BOTIR RAVSHANOVICH – IQTIDORLI TALABALARNI ILMIY-TADQIQOT FAOLIYATINI TASHKIL ETISH BO’LIMI BOSHLIG‘I
QABUL KUNLARI: PAYSHANBA-SHANBA
SOAT: 14:00-15:00
TEL: +998 90 228-67-77

I. ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ.

•  иқтидорли талабаларни излаш ва аниқлашни ташкил этиш;

•  иқтидорли талабаларни интеллектуал салоҳиятини аниқлаб бориш;

•  иқтидорли талабаларни қобилияти ва қандай йўналишга мойиллигига қараб мақсадли тайёрлашни ташкил этиш;

•  иқтидорли талабалар учун Ўзбекистон тарихи, чет тили, ахборот комуникация технологиялари ва интернетдан фойдаланиш бўйича махсус машғулотларни ташкил этиш;

•  иқтидорли талабаларни фундаментал илмий тадқиқот ишларига, илмий тўгаракларга ва ижодий  жамоаларига жалб қилиш;

•  иқтидорли талабаларни илмий ва амалий анжуманларга, университет, университетлараро, Республика ва халқаро конференция, симпозиум, олимпиада ва тавловларда қатнашишларини ташкил этиш;

•  иқтидорли талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва номли Давлат стипендияларига, фан олимпиадаларига номзодларни тайёрлаш, уларнинг совриндор бўлишига эришиш;

•  рейтинги юқори иқтидорли талабалар ва уларнинг раҳбарларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

•  иқтидорли талабаларни илм-фан намоёндалари, университет раҳбарлари, тажрибали профессор-ўқитувчилар билан давра суҳбатларини ташкил этиш;

•  иқтидорли талабалар учун ихтисослиги бўйича касб ўйинлари ва тавловларни ташкил этиш;

•  таржимонлик йўналиши бўйича иқтидорли талабаларнинг илмий-ижодий тўгаракларини ташкил этиш ва илмий-ижодий изланишларга тегишли шарт-шароит яратиб бериш;

•  танланган йўналиш бўйича қўшимча адабиёт ва бошқа манбаалар билан иқтидорли талабаларни таъминлаш ва улардан фойдаланиш усулларини ўргатиш;

•  иқтидорли талабалар учун махсус чуқурлаштирилган ўқув дастурлари ишлаб чиқишни ва улар асосида таълим беришни ташкил этиш;

Юкорида келтирилган вазифаларни самарали амалга ошириш ишига олий ўқув юртида барча проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, ўқув ишлари бўйича бўлим бошлиқлари ва гуруҳ мураббийлари масъул ҳисобланади.

Иқтидорли талабалар билан ишлашни ташкил этиш ва уларни мақсадли тайёрлаш юзасидан факультет ва кафедраларда, қуйидаги иш жилдномаларини юритиш тавсия этилади:

  Иқтидорли талабалар билан ишлаш Низоми;

  Иқтидорли талабалар билан ишлаш иш режаси (дастури);

  Иш режаси (дастур) нинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар;

  Иқтидорли талабаларга оид олий ўқув юрти раҳбарларининг буйруқлари;

  конференция, олимпиада, танловлар ўтказилишига оид ҳужжатлар;

  Ўзбекистон Республикасининг Президенти номидаги Давлат стипендияси ва номли Давлат стипендияларига оид ҳужжатлар;

  Иқтидорли талабаларни излаш ва уларни мақсадли тайёрлаш тўғрисидаги юқори бошқарув органларининг қарорлари ва буйруқлари;

  Иқтидорли талабалар қатнашадиган тўгаракларнинг дастурлари, иш режалари;

  Иқтидорли талабалар ва уларнинг раҳбарлари ҳақида маълумотлар;

  Иқтидорли талабалар билан ишлашга таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган, юқори педагогик ва илмий потенциалга эга бўлган профессор-ўқитувчилар раҳбарлик қилади.

II. ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИ АНИҚЛАШ

Иқтидорли талабаларни аниқлаш кўп босқичли мураккаб жараён ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда ёшларнинг қайси соҳаларга қизиқишини, иқтидорини махсус психологик тестлар ёрдамида психологлар аниқлаб борадилар.

Иқтидорли талабаларни аниқлашда уларда қуйидаги фазилатларни шаклланганлик даражасини ҳисобга олиш лозим бўлади:

  фанни билиши;

  интеллектуал салоҳияти;

  ишлаш қобилияти;

  илмий тадқиқот ишига қизиқувчанлиги;

  масъулиятни ҳис қилиши;

  кенг дунёқарашга эгалиги;

  ташаббускорлиги;

  ватанпарварлиги;

  она тилида, рус тилида ва чет тилида эркин гаплаша олиши;

  етакчилик қила олиш қобилияти;

  мақсад сари интилувчанлиги;

  маънавий тафаккури;

  муомила ва атроф муҳит билан муносабат ўрната олиш қобилияти;

  нутк маданияти;

Юқорида келтирилган фазилатларни шаклланганлик даражасини оғзаки суҳбат, махсус тест топшириқлари асосида аниқлаш мумкин.

Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва улар билан ишлашни ташкил қилиш бир неча йуналишларда олиб борилади:

♦️ олий ўқув юрти кафедраларида биринчи курс талабалари ичида;

♦️ юқори курс талабалари ичида янги юзага келган истеъдод эгаларини аниқлаш йўли билан;

Иқтидорли талабаларни аниқлашда, айниқса, юқори курслар учун фанлар бўйича махсус тест топшириқлари тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан тузилади ва кафедра муҳокамасидан ўтказилиб тасдиқланади.

Фанларни билиш даражаси бўйича иқтидорли талабаларнинг рейтингини аниқлашда улар тегишли курсда ўқитилган фанлар топшириқ-тестларидан ўтказилади.

Иқтидорли талабаларни аниқлашда, айниқса, уларнинг ижодий фикрлаш қобилиятларини ҳамда бирор бир масала ечимига танқидий ёндашиш фазилатларини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади.

Иқтидорли талабаларда ижодий фикрлашни ривожлантириш таълим тизимининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Иқтидорли талабаларни уларнинг бирор-бир воқеликни, ҳодисани ёки предметни ўрганиш услубини аниқлаш йўли билан ҳам танлаш мумкин.

III. ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШНИНГ ДОИМИЙ АМАЛ ҚИЛУВЧИ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Йил давомида иқтидорли ёшларнинг интеллектуал мусобақаларини (олимпиада, ёзма ишлари кўриги, ижодкорлик ишлари кўриги, тест синовлари ва бошқалар) ташкил этиб борилади ва ғолиблар хамда уларнинг раҳбарлари моддий ва маънавий рағбатлантирилиб турилади.

Иқтидорли талабаларни биринчи курсданоқ алоҳида гуруҳларга тўплаш зарур. Шундагина уларнинг ҳамкорлиги ва мусобақалашувини ҳамда истеъдодларнинг такомиллашиб боришини сақлаб қолиш мумкин. Бундан ташқари, бир хил юқори тайёргарликка эга бўлган талабаларга ўқитувчилар томонидан дарс, жараёнини ташкил қилиш енгил бўлади. Албатта уларга юқори малакали профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.

Иқтидорли талабалар гуруҳи учун барча фанлардан махсус ишчи дастурлари тузилади, улар намунавий дастур асосида бўлгани ҳолида фандаги охирги муҳим янгиликларни ҳисобга олади ва чуқурлаштирилиб ўтилиши белгилаб қўйилади.

Иқтидорли талабалар билан якка тартибда ишлаш, уларнинг мустақил таълим олишларини ташкил қилиш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ушбу вазифа энг тажрибали ўқитувчиларга топширилгани ҳолда, уларнинг ҳар бирига 2-4 нафардан талаба бириктирилиши мумкин.

Ўқитувчилар ҳар йили биринчи курс талабаларига якка тартибда ишлаш мавзуларини тақдим этадилар ва улар талабалар эътиборига ҳавола қилинади, талабалар эса ўзларининг қизиқишлари бўйича фанни ва раҳбарни танлайдилар.

Биринчи курсларда бир талабага 2-3 фан бўйича ҳам якка тартибда шуғулланишга рухсат бериш мумкин. Олимпиада, кўрик танлов, конкурс ва бошқаларда қайси фан бўйича иштирок этишини талабанинг ўзи танлайди. Номи қўйилмаган анкета ўтказиш йўли билан у ёки бу ўқитувчининг якка тартибда ишлаши хақида талабаларнинг фикри ўрганиб борилади ва бу маълумотлар келгуси ишларга аниқлик киритиш учун фойдаланилади.

Иқтидорли талабалар билан якка тартибда ишлаш учун ушбу гуруҳларга дарс берувчи ўқитувчиларнинг йиллик юкламасини 50 соатдан камайтиришни тавсия қиламиз.

Иккинчи ва юқори курсларда иқтидорли талабалар гуруҳи, уларнинг олдинги курсда тўплаган рейтинг баллари ва раҳбарларининг фикрини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. Паст кўрсаткичга эришган талабалар оддий гуруҳларга, оддий гуруҳларда пайдо бўлган аълочи талабалар эса иқтидорлилар гуруҳига ўтказиб борилади, натижада бу тадбир талабаларнинг фаоллигини оширади.

Курсдан курсга ўтган иқтидорли талабаларга якка тартибда шуғулланадиган фанлари ва мос ҳолда раҳбарларининг ўзгартириш имкониятларини яратиш зарур.

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИ

Иқтидорли талабаларнинг имкониятларини хисобга олган ҳолда ва курсдан курсга ўтиб бориш жараёнида ҳар бир фаннинг хусусиятларига қараб, мустақил таълимнинг қуйидаги шакл ва услубларидан фойдаланиш мумкин:

  ўқув адабиётлари ва унинг маълум бўлимлари устида ишлаш кўникмасини шакллантириш;

  илмий адабиёт ва мақолалар билан ишлашга ўргатиш;

  иқтидорли талабалар ёзма ишлари ва танловларда иштирок этишга тайёрлаш;

  фан олимпиадаларини Республика босқичида ва халқаро олимпиадаларда иштирок этишга тайёрлаш;

  илмий тадқиқот ишларида иштирок этишни таъминлаш;

  илмий конференциялар ва семинарларда иштирок этиш учун маърузалар ёзишга ўргатиш;

  илмий рефератлар ва мақолалар ёзишга кўникма ҳосил қилдириш;

  интернетдан фойдаланишга ва керакли маълумотларни олишга ўргатиш;

  чет тилидаги ўқув адабиётлари ва мақолалардан керакли маълумотларни танлаб таржима қилиш малакасини ҳосил қилдириш;

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва номли давлат стипендия танловига тайёрлаш;

  курс лойиҳалари ва малакавий битирув ишларини илмий мавзуларда бажарилишини таъминлаш;

Мустақил таълимнинг қайси шакл ва мазмунда ташкил қилишни танлаш жараёнида талабаларниг билим даражасини ҳисобга олиш лозим. Бунинг учун талаба билан раҳбар ўртасида фан бўйича фаол мулоқот ташкил қилиниши зарур.